
Франция ҳам анъанани давом эттирди
Хабарингиз бор кеча амалдаги жаҳон чемпиони Франция УЕФА Миллатлар лигаси доирасида сафарда Германия (0:0) билан дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, французлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритганларидан сўнг ўтказилган илк баҳсда ғалаба қозона олмаган кетма-кет 6-терма жамоа бўлишди. Аниқроғи, сўнгги 6та мундиал ғолиблари чемпионликдан кейинги илк ўйинларининг 3тасида дуранг қайд этишган ва 3тасида мағлуб бўлишган.
Комментарии