Ҳамдамовнинг жамоадошлари "Анжи" раҳбариятига қандай шарт қўйишди?

  • 5 октября, 2018, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Махачкаланинг “Анжи” клуби футболчилари жамоа раҳбариятига шарт қўйишди. Унга кўра футболчилар 18 октябргача барча қарздорликларни бартараф этилишини талаб қилишмоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда агар уларнинг ушбу талаби бажарилмаса футболчилар майдонга чиқишдан бош тортишади. Ушбу мазмундаги хат клуб бош директори номига юборилган.

Маълумот учун, “Анжи”нинг умумий қарзи 260 миллион рублни ташкил қилади. Жамоа эса айни дамда премьер-лигада 12-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Анжи” сафида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов ҳам тўп суради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию