Ҳеч ким сезмай қолди ёхуд "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви арафасида комиссар нега ўзгарди?

  • 1 августа, 2018, 20:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор яна бир неча дақиқалардан сўнг Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган марказий баҳс – “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” жамоалари учрашуви бошланади.

Tecno

Бироқ, ўйин бошланиши арафасида қизиқ ҳолат юз берди. Аниқроғи, ПФЛ расмий сайтида эълон қилинган хабарда ушбу ўйинга комиссар сифатида Маъмур Саидқосимов тайинланган эди. Бироқ, ўйин бошланишига бир неча дақиқа қолганида бу борада ўзгариш юз берди. “Пахтакор” клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда бугунги ўйинда Баходир Мирзаев комиссар сифатида ишлаши маълум қилинди. Шу ўринда бир савол туғилади: нега?

ПФЛ расмий сайтида:

21:00   Пахтакор — Локомотив

Ҳакамлар: Алиризо Фағони, Муҳаммадризо Мансури, Ризо Суҳандон, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Маъмур Саидқосимов

“Пахтакор” матбуот хизмати тарқатган хабарда:

Ҳакамлар: Алиризо Фағоний, Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансурий (Эрон), Ж.Мухторов.

Назоратчи: А.Попов.

Комиссар: Б.Мирзаев.

Бу ҳолат нима билан боғлиқ ва нега айнан ўйин бошланиши арафасида бундай ўзгаришга қўл урулгани ҳозирча маълум эмас. Аммо, ПФЛнинг бу борада иш олиб борадиган ходимлари ушбу ҳолатга аниқлик киритишларини кутиб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Dmitrij Popow
01/08/2018 20:46
По не подтверждённым официально данным, М. Саидкасымов отстранён от своей должности начальника Департамента судейства и инспектирования. То есть отстранён от работы в АФУ. А комиссаром могут быть только сотрудники АФУ.
Это не точно, а одно из предположений.