
International Champions Cup. Ирландия пойтахтида Лондон дербиси ёхуд "Арсенал" "Челси"га қарши ўйнайди
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Ҳозиргина Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги "Авива" стадионида турнир доирасида "Арсенал" ҳамшаҳари "Челси"га қарши баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
"Арсенал" – "Челси"
Стадион: "Авива" (Дублин, Ирландия)
Бошланиш вақти: 00:00
Тахминий таркиблар:
"Арсенал": Лено – Холдинг, Колашинац, Мустафи, Бельерин, Мхитарян, Гюэндузи, Ивоби, Ўзил, Ляказетт, Обамеянг.
"Челси": Кабальеро – Рюдигер, Давид Луис, Дзаппакоста, Алонсо, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Педро, Баркли, Фабрегас, Мората.
Комментарии