Жардим тез орада "Монако"дан истеъфога чиқарилади

"Монако" клуби бош мураббийи Леонарду Жардим ўз лавозимидан озод этилишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Ромен Молина хабар тарқатмоқда.

“Менга берилган маълумотларга кўра Жардим тез орада “Монако” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилади. Клуб унинг ўрнига мураббий излашни бошлаб юборган”, - деб ёзади Молина ўз твиттер саҳифасида.

Таъкидлаш керакки, Жардим бошчилигидаги “Монако” мавсумда жуда ёмон бошлади. Улар ортда қолган 12та баҳснинг бор йўғи 1тасида ғалаба қозонишди ҳолос. Монаколиклар Франция чемпионатида 18-поғонани банд этиб туришибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию