КК-2017. Равшан Эрматов: Футболга видеотакрорлар керак (видео)

CHERY AUTO

Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерацияси Конфедерациялар кубогига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, ушбу йирик турнирда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам фаолият олиб бормоқда.

Tecno

Қайд этиш лозимки ФИФА ушбу мусобақада видеотакрорлардан фойдаланишни бошлади. Дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири бўлган ҳамюртимизнинг зиммасига ҳам кўплаб учрашувларда ана шундай масъулиятли вазифа топширилмоқда. 

Равшан Эрматов видеотакрорлар борасида ўз фикрларини билдирар экан, ушбу технологиянинг футбол учун жуда ҳам фойдали экани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра видеоассистентлар ҳакамнинг йўл қўйиши мумкин бўлган жуда қўпол хатоларига барҳам беради. Қолаверса, бу футболнинг шаффофлигини  янада оширади. Бир сўз билан айтганда ҳамюртимиз ушбу технологияни футбол учун керак деб ҳисоблашини айтди.

Қуйида ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин: 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию