Кантона яна МЮга қайтиши мумкин

  • 6 февраля, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ форварди Эрик Кантона яна “Олд Траффорд”га қайтиши ва жамоада спорт директори лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Мутахассислар ушбу лавозимга айнан 52 ёшли мутахассисни асосий номзод сифатида кўришмоқда.  

МЮ раҳбарияти техник директор лавозимига шунингдек Пол Митчелл («РБ Лейпциг»), Эдвин ван дер Сар («Аякс»), Рамон Мончи («Рома»), Фабио Паратичи («Ювентус») ҳамда Андреа Берталарнинг («Атлетико») номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кантона 1992-1997 йилларда манкуанликлар шарафини ҳимоя қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
darwesh
06/02/2019 10:10
Жуда зур уйинчи эди. Эрик "кӯтарилган ёқа" Кантона