Кьеллини: Ибрагимовичнинг Швеция термасида йўқлигидан хурсандман

CHERY AUTO

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини эртага бўлиб ўтадиган Швецияга қарши плей-оффнинг дастлабки ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Эътиборлиси, тажрибали ҳимоячи Ибрагимовичнинг Швеция терма жамоасида йўқ эканлигидан хурсанд.

Tecno

“Бўлажак ўйинларда Ибрагимовичнинг Швеция терма жамоасида йўқлигидан хурсандман. Бироқ, усиз ҳам ушбу жамоа ўта ҳамжиҳат. Плей-оффда фаворитлар йўқ. Бу ерда имкониятлар тенг. Биз гуруҳ босқичида Испанияга қарши баҳсда йўқотган ишончимизни қайтаришимиз керак. Ўйлайманки биз ушбу ўйинга тайёрмиз”, - дейди Кьеллини Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию