Кэхилл "Челси"дан кетиши мумкин

  • 18 июля, 2018, 14:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Tecno

Standard.co.uk сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли англиялик футболчининг жамоадаги тақдири “аристократлар”нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри билан бўладиган сухбатдан сўнг маълум бўлади.

Кэхилл агар “Ювентус” ҳимоячиси Даниэле Ругани чиндан ҳам “Челси”га кўчиб ўтса, ўзининг асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйишидан хавфсирамоқда. Айнан шу сабабли ҳам у бошқа жамоага ўтиб кетиш ҳақида ўйламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию