Конте Италия терма жамоасига қайтиш учун "Челси"дан кетишга тайёр

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунлангач “аристократлар” сафидан кетмоқчи. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра 48 ёшли мутахассис яна Италия терма жамоаси бошқарувига қайтишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Конте 2014 – 2016 йилларда “мовий гвардия”га бошчилик қилган.

Таъкидлаш лозимки, Жампьеро Вентура бош мураббийлигидаги Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг плей-оффида Швецияга (1:0, 0:0) имкониятни бой берди ва мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию