"Ливерпуль" Старрижга янги шартнома таклиф қилмоқчи

  • 20 октабря, 2018, 08:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчи Дэниель Старриж билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 29 ёшли футболчининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинлари мерсисайдликлар раҳбарияти ва мураббийлар штабини ҳайрон қолдирмоқда. Шу боис улар Старрижга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Имзоланадиган янги шартнома бўйича Старрижнинг йиллик маоши 8,25 миллион еврога етади.

Маълумот учун, Дэниель Старриж жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию