"Ливерпуль" етакчиси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

CHERY AUTO

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан жароҳатидан тўлиқ соғаймади ва “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ 1/4 финал илк учрашувини ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар беради The Times нашри.

Tecno

Манбада ёзилишича, германиялик футболчи “Уотфорд” билан бўлган АПЛ 31-тур баҳсида жароҳат олган. Шундай қилиб, у “Манчестер Сити”га қарши 4 апрел куни бўладиган ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Ўйин Ливерпулда бўлади.

Шунингдек, мазкур баҳсда мерсисайдликларнинг яна бир етакчиси Адам Лаллана майдонга туша олмайди. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию