Льорис рекорд ўрнатди

BEPUL PROPAN

Парагвайга қарши кечган учрашувда Франция термаси дарвозабони Уго Льорис терма либосидаги ўзининг 88-ўйинини ўткзади.

Шу тариқа “Тоттенхэм” клуби кипери Франция термаси таркибида энг кўп майдонга тушган посбон бўлди.

Льорис кечаги ўйин орқали ҳисобида 87 та ўйини бўлган Фабьен Бартезни ортда қолдирди.

Маълумот учун, 30 ёшли Льорис 2008 йилдан буён “учранглилар” дарвозасини қўриқлаб келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию