"Милан" Голландия термаси аъзоси билан музокаралар олиб бормоқда

CHERY AUTO

"Брюгге" клуби аъзоси Арно Данжума фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Italia нашрининг хабар беришича, "Милан" клуби 21 ёшли ярим ҳимоячига катта қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, голландиялик хавбек мавсумни "Брюгге" сафида якунлаб ёзда "россоньерлар" аъзосига айланади. Ушбу кўчиб ўтиш "Милан" учун 10 миллион еврога тушиши мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, Данжума чап ярим ҳимояда яхши ҳаракат қила оладиган футболчи ва фаолияти давомида Голландия терма жамоаси сафида икки учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию