
"Милан" ғалабага қарамай яна бир антирекордни қайд этди
"Милан" кеча А Серия доирасида "Женоа" устидан 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Италия клуби жорий мавсумда кетма-кет 16 учрашувда ўз дарвозаси даҳилсизлигини ушлаб тура олмаяпти.
Айтиб ўтиш жоизки, "россоньерлар" оҳирги марта 1946 йилда А Сериянинг кетма-кет 16 учрашувида гол ўтказиб юборганди.
Маълумот учун, Италия чемпионатининг 10 тур натижаларига кўра, "Милан" 4-ўринни эгалаб турибди
Комментарии