"Милан" қишда "Челси"нинг икки нафар футболчисини сотиб олмоқчи

  • 1 декабря, 2018, 22:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг "Милан" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида "Челси"нинг икки нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра “россонерилар” “аристократлар”дан ҳимоячи Андреас Кристенсен ва ярим ҳимоячи Сеск Фабрегасларни харид қилмоқчи.

Айтиш лозимки, 22 ёшли даниялик футболчи бу мавсум ҳозирча “Челси” сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади ва шу сабабли ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Испаниялик 31 ёшли футболчи эса бу мавсум АПЛда бор йўғи 3та ўйинда иштирок этди. Лекин, бундан аввалроқ у мавсум охиригача “Челси”да қолмоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию