Миржалол Қосимов: Қизил карточка «Бухоро»га панд берди

CHERY AUTO

"Ўйлайманки, ўйинни кўриш учун стадионга келган мухлислар ютди. Сабаби, ўйин шиддатли, очиқ ва томошабоп бўлди. "Бухоро" жамоаси ҳам бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Бизнинг футболчилар ҳам вазиятларни кўкка совуришди. Драматик ўйин гувоҳига айландик. Сўнгги дақиқаларда иккинчи сариқ карточка билан қизил карточка олиб майдонни тарк этган футболчи "Бухоро"га панд берди ва натижага таъсир кўрсатди.

Tecno

Ўз навбатида биз ҳам сўнгги дақиқагача курашдик ва ғалаба қозондик. Совуқ об-ҳавога қарамасдан стадионга келган мухлисларга рахмат. Қолаверса пойтахтдан бизни қўллаб-қувватлаш учун етиб келган мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди «Бунёдкор» матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию