
“Нефтчи” Туркиядаги йиғинида ва ниҳоят ижобий натижага эришди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулотлар йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Фарғоналиклар бу сафар назорат ўйинида Арманистоннинг “Широқ” футболчилари билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Нефтчи” сафида клубнинг янги аъзоси Музаффар Музаффаров гол киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал фарғоналиклар Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клубига 0:1, Болгариянинг “Пирин” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Комментарии