
Неймар Мессининг “Барселона”да қолишига шубҳа қилмаяпти
“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар жамоадоши Лионель Мессининг “кўк-анорранглилар” сафида қолишига шубҳа қилмаяпти.
– Балки шубҳа қилишингиз мумкиндир, аммо Месси шартномани узайтиради, – дейди Неймар. – Мен эса бу ерда эканлигимдан жуда жуда мамнунман ва Барселонада бахтлиман. Ажойиб жамоадошларим бор. Улар бирга энг яхшилар қаторида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида дубль қайд этиб, каталонияликларнинг кейинги босқичга чиқишига катта ҳисса қўшди.
Комментарии