ОЧЛ-2019. АГМК "Насаф"нинг натижасини такрорлай оладими?

CHERY AUTO

Олмалиқликларга иккинчи саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси рақиблик қилади. Аслини олганда, душанбеликлар илк саралаш раундида Баҳрайн чемпионига қарши баҳс олиб бориши лозим эди, аммо Баҳрайн клуби ОФК талабларини бажара олмади ва "Истиқлол" автоматик тарзда кейинги босқичга чиқди.

Tecno

Энди 12 ферваль куни АГМК ўз уйида қўшниларимизни қабул қилади. Мазкур учрашув ғолиби эса  бир ҳафтадан сўнг Саудия Арабистонида "Ал-Наср" клуби қаршилигини енгиб ўтишига тўғри келади.

Шу вақтга қадар Осиё ареналарида ўзбек ва тожик клублари икки бор тўқнаш келишган. Ўшанда Чемпионлар кубоги мусобақаси доирасида "Насаф" "Умид" клубини ҳар икки беллашувда мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди - 4:1, 3:2.

Худди шу йили Кубок эгалари кубоги турнири доирасида "Пахтакор" "Регар Тад-АЗ" жамоасига икки учрашув натижасига кўра мағлуб бўлган эди - 2:2, 1:3.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию