Оғир атлетика. 2 спортчимиз "В" гуруҳида иштирок этишди

CHERY AUTO

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун эркаклар ўртасида 69, аёллар ўртасида 58 килограммгача бўлган вазн тоифаларида баҳслар ўтказилмоқда. 

Tecno

Бироз аввал 69 килограмм вазн тоифасининг "В" гуруҳида баҳслар ўз якунига етди. Ушбу гуруҳда  вакилларимиздан Ҳакимжон Шамсиддинов ҳамда Мушаррафбек Раҳимов терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Шамсиддинов даст кўтаришда 125 кг. натижа қайд этган бўлса, силтаб кўтаришда 150 килограмм оғирликни кўтара олди. Раҳимов эса 121 килограммни даст кўтариб, иккинчи машқда у ҳам 150 килограмм кўтарди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию