Оксана Чусовитина жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарила олмади

CHERY AUTO

Айни кунларда Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичларидан бири ўз якунига етмоқда. 

Tecno

Кеча таяниб сакраш бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу дастурда юртдошимиз Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди. Бироқ мураккаб элементга бажариш жараёнида кичик хатога йўл қўйган вакиламиз 14,416 балл билан бешинчи ўринда мусобақани якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада иштирок этган ёш спортчимиз 8,708 балл билан саралашдан ўта олмаган эди.  Вакилларимизга келгусидаги мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию