Оқгул британиялик қизни мусобақадан чиқариб юборди

CHERY AUTO

Францияда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Andrezieux-Boutheon-2017" халқаро турнирининг саралаш мусобақада ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова асосий тўрга чиқиш учун курашмоқда.

Tecno
 

Тажрибали теннисчимиз мусобақанинг биринчи босқичида тўртинчи рақамда сараланган британиялик Аманда Каррерас билан куч синашди. Бир соату 43 дақиқа давом этган ўйинда ўзбекистонлик теннисчи рақибасидан 6:4, 7:6 ҳисобида устун келди.

Бир неча соатдан сўнг Оқгул Омонмуродова иккинчи даврадаги рақибаси - беларуслик Лидзия Марозавага қарши учрашувни бошлайди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию