
Ўзбек футболчиларининг оилавий ҳаёти ҳақида нималарни биласиз? (2-қисм)
Барчамизга маълумки, футбол бугунга келиб миллионлар ўйинига айланиб улгурди. Шундай экан, юртимизда ушбу спорт турининг мухлислари кўпчиликни ташқил қилади.
Бироқ улар биргина футболга қизиқибгина қолмасдан, ўйинчиларнинг оилавий ҳаётларига ҳам қизиқишлари тайин. Кўплаб ўзбек футболчилари ўз оилаларини ОАВ эътиборидан четда сақлашга ҳаракат қилишади. Биз ижтимоий саҳифалар орқали ўзбек футболчиларининг оилавий ҳаётларига бағишланган навбатдаги иккинчи фотожамланмани эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
1. Гулмира Кападзе –“Локомотив” (Тошкент) клуби сардори ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Тимура Кападзенинг рафиқаси
2. Ирина Лобанова – Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов рафиқаси
3. Ксения Афонина – Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг “Оренбург” клуби Вадим Афонин рафиқаси
4. Карина Клецкова – Александр Клецковнинг умр йўлдоши
Кўриб турганнингиздек, футболчилар оилавий дўст ҳам ҳисобланишади
5. “Насаф” дарвозабони ва Ўзбекистон ёшлар термаси собиқ футболчиси Санжар Кувватов рафиқаси билан
6. Анна Гейнрих – Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси ва Ўзбекистон термаси собиқ футболчиси Александр Гейнрихнинг рафиқаси
7. Мария Тожиева – Ўзбекистон термаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби собиқ футболчиси Камолиддин Тожиевнинг умр йўлдоши
8. Диля Тожиева – Малайзиянинг “T-Team” жамоаси ҳужумчиси ва Ўзбекистон термаси собиқ аъзоси Фарҳод Тожиевнинг рафиқаси
9. “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон ёшлар термаси собиқ аъзоси Садриддин Абдуллаев умр йўлдоши билан
10. Олга Возисова –“Металлург”, “Қизилқум” ва “Олмалиқ” клублари собиқ футболчиси Руслан Вагаповнинг рафиқаси
11. Ўзбекистон термаси собиқ футболчиси Вагиз Галиуллин умр йўлдоши билан
12. “Бухоро” ва Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Александр Мерзляков рафиқаси билан
13. Элина Клишина – Ўзбекистон термаси собиқ тўпурари Виктор Клишиннинг рафиқаси
14. Фируза Ирисметова – Ўзбекистон термаси собиқ футболчиси ва Тошкентнинг “Обод” клуби бош мураббийи Жафар Ирисметовнинг умр йўлдоши
15. Умида Абдураимова – Ўзбекистон термасининг собиқ футболчиси Азамат Абдураимовнинг рафиқаси
Комментарии