Перес ёзда Бэйлни трансферга қўймоқчи

  • 1 марта, 2019, 17:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жамоа вингери Гарет Бэйлнинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбари 29 ёшли уэльслик футболчини ёзда трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Переснинг бундай қарорга келишига асосий сабаб Бэйл жорий мавсум кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию