"Қўқон-1912" жамоаси "Қизилқум"га қарши назорат ўйини ўтказади

CHERY AUTO

 

Tecno

"Қўқон-1912" клуби олий лиганинг навбатдаги 24-тур учрашувини Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда.

“Шўртан” устидан қозонилган йирик ғалабадан руҳланган қўқонликлар “Пахтакор”га қарши учрашувга астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар. Машғулотлар Чирчиқ шаҳрида кунига икки маҳалдан ўтказиляпти.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов бошчилигида ўтаётган машғулотларда Баҳодир Акрамовдан ташқари барча футболчилар астойдил тер тўкишмоқда. Жароҳати боис Баҳодир Акрамов машғулотларда иштирок этмаяпти.

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин 14 октябрь кунига белгиланган. Ўртадаги танаффус узоқлигини ҳисобга олган мураббийлар битта назорат ўйини ўтказишни ўз режаларига киритишган.

Бу учрашувда бизга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси рақиб вазифасини ўтаб беради. Назорат ўйини 8 октябрь кунига белгиланган. Учрашув ўтадиган стадион ҳамда ўйин вақти ҳақида қўшимча тарзда хабар берилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию