“Қўқон-1912” жамоасининг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилди

CHERY AUTO

 

Tecno

Қўқон-1912” жамоаси Чирчиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом этдирмоқда. Тайёргарлик режасига баъзи ўзгаришлар киритилди, деб ёзади клуб расмий сайти.

Қўқонликларнинг ўртоқлик учрашувлари сони ошди. Эртага,  17 февраль куни “Қўқон-1912” футболчилари Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу учрашув ЖАР стадионининг машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да бошланиши белгиланган.

Аввалдан режа қилинган “Шўртан”га қарши учрашув 18 февраль куни, соат 15:00 да Сергели даҳасидаги суъний қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Шунингдек қўқонликлар 20 февраль куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Сўнгги назорат учрашуви эса 23 февраль куни Қозоғистоннинг “Экибастуз” жамоаси билан бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию