Рами: Менинг мўйловим - Францияда энг машҳури

  • 16 июля, 2018, 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Адиль Рами ҳар учрашувдан олдин жамоадагилар унинг ноодатий мўйловига тегинишлари одат тусига киргани ва бу уларга омад келтиргани ҳақида айтиб ўтди.

Tecno

“Финал баҳсидан олдин Гризманн мўйловимга тегди, ва хатто Дидье Дешам ҳам омад учун бу ишни амалга оширди. Мана энди ушбу мўйлов бутун Франциядаги энг машҳур мўйловга айланади. Мен буни ҳеч қачон унутмайман, аммо, терма жамоада мен учун ҳаммаси якунланди”, - дейди Рами.

Таъкидлаш керакки, Рами ЖЧ-2018 давомида бирорта ўйинда ҳам иштирок этмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию