Расман! Анвар Солиев "Сурхон" жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди (фото)

CHERY AUTO

Йиғилишни "Сурхон" футбол клуби вице - президенти Бахром Маматкулов олиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

"Бугунги кун тартибида асосий масала "Сурхон" футбол клуби бош мураббий вазифасини бажариб келган Илхом Мўминжонов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарорига қўра вақтинча футболдан четлаштирилганлиги сабаб, ўз вазифасидан озод этилади", - деди Бахром Маматкулов ўз нутқида.

soliyev

Шу кунга қадар "Сурхон" футбол клубида спорт директори лавозимида ишлаб келаётган Анвар Солиев эса, "Сурхон" жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.

Барчамизга ўзининг "Пахтакор", "Навбаҳор" "Бунёдкор" жамоаларида футболчилик фаолияти билан танилган Анвар Солиев, ўтган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ҳам спорт директори лавозимида фаолият юритган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию