Расман! "Зенит" Азмунни сотиб олди

  • 2 февраля, 2019, 09:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Эрон терма жамоаси ва Қозоннинг "Рубин" клуби форварди Сардор Азмун фаолиятини "Зенит"да давом эттирадиган бўлди.

Питерликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. Трансфер баҳоси эса 12 млн еврони ташкил этди.

Маълумот учун, Азмун жорий мавсум “Рубин” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эрон терма жамоасида эса 24та ўйинда иштирок этиб, 15та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию