
"Реал" Жекога оғиз солди ёхуд Эдиннинг жавоби қандай бўлди?
"Рома" таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Эдин Жеко "Реал" раҳбарияти эътиборига тушди. Мадридликлар бу футболчини ёзда ўз таркибига қўшиш орқали ҳужум чизиғида рақобатни кучайтирмоқчи.
"Реал"нинг таклифига Эдин Жеконинг агенти Сильвано Мартина ҳужумчининг Мадридга кўчиб ўтишидан ҳеч қандай фойда йўқлигини таъкидлади.
- Жеко ҳозир ҳам катта клубда тўп суряпти, - деди Сильвано Мартина. - Эдин ҳар доим яхши ўйнаган. "Рома"да ҳам барча қийинчиликлар ортда қолди. Мухлислар уни ёқтиради. Бошқа клубга ўтишга асос йўқ.
30 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 24 та гол урди.
Комментарии