
"Реал" ва "Бавария" клублари собиқ аъзоси 43 ёшида фаолиятини якунлади
Бразилиянинг «Палмейрас» клуби ярим ҳимоячиси Зе Роберто ўзининг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
Берилган маълумотларга кўра 43 ёшли футболчи ўзининг сўнгги ҳайрлашув учрашувини 28 ноябрь куни Бразилия чемпионатининг 37-турида «Ботафого» жамоасига қарши ўтказади.
Маълумот учун, Зе Роберто фаолияти давомида 10та жамоада тўп сурган. «Фламенго», «Реал», «Байер», «Гамбург», «Баварию» ва «Сантос» шулар жумласидандир.
У шунингдек Испания ва Германия чемпиони, қолаверса Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
Зе Роберто Бразилия терма жамоасида жами 84та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 6та гол киритишга муваффақ бўлган.
Комментарии