"Реал" янги ҳимоячи учун 80 млн евро сарфлашга тайёр

  • 28 января, 2019, 23:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳимоясини ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “қироллик клуби” 24 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради ва бунинг учун парижликларга 80 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Маркиньос жорий мавсум ПСЖ сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию