
"Рома" Ольсен учун неча пул тўлаши маълум бўлади
Аввалроқ хабар берганимиздек, "Рома" клуби "Копенгаген" посбони Робин Ольсенга катта қизиқиш билдираётганди.
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, римликлар ушбу трансферни 8,5 миллион еврога амалга ошириш бўйича келишишган. Аввалроқ ушбу кўчиб 12 миллион еврога баҳоланаётганди.
Катта эҳтимол билан, Швеция терма жамоаси дарвозабони эртага Римга тиббий кўригдан ўтиш учун етиб келади.
Комментарии