Россия – Миср учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди

CHERY AUTO

Россия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида кечган ўйинда Мисрни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучдилар.

Tecno

Ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси номига Россия ярим ҳимоячиси Денис Черишев лойиқ кўрилди. 27 ёшли футболчи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Черишев 1-тур доирасидаги Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда ҳам баҳcнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини эртага бўлиб ўтади, унда Уругвай термаси Саудия Арабистони билан масалага ойдинлик киритади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию