
Роуз ва Маккарти Англия терма жамоаси лагерини тарк этди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз ва “Саутгемптон” дарвозабони Алекс Маккарти яқинлашиб келаётган ўйинларда Англия терма жамоасига ёрдам беришолмайди.
BBC тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам машғулотларда жароҳат олган ва шу боис терма жамоа лагерини тарк этишган.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси дастлаб 12 октябрь куни Хорватияга қарши ўйнаса, орадан 3 кун ўтиб, яъни 15 октябрь куни Испанияга қарши майдонга тушади. Ҳар иккала ўйин ҳам УЕФА Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтади.
Комментарии