
Руни: “МЮ”нинг ҳозирги ҳолатига Моуриньо айбдор эмас
“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ сардори Уэйн Руни манкунианларнинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуриньони қўллаб-қувватлади.
“МЮ” ҳозир қийин аҳволда. Барча танқид Моуриньога бориб тушмоқда, аммо бир неча ҳафта аввал ҳам “МЮ” футболчилари яхшироқ ўйнаши кераклигини айтгандим. Мураббий кўп нарсага жавобгар, бироқ майдонда футболчилар ҳаракат қилишади. Бу барчанинг айби – Моуриньо эса нишон бўлиб қолди холос, у айбдор эмас.
Луи ван Гал ҳам “МЮ”да ишлаганида шундай вазият бўлган эди. У ҳам кўплаб танқидларга учраган, лекин жамоадошларимга: “Биз ўзимиз яхши ўйнашимиз керак” деб айтганман. Ван Гал бизларга кўп нарса ўргатди, бироқ буларнинг барчасини майдонга намойиш қила олмаганмиз”, – дея сўзлари Уэйн Руни.
АПЛ 8-туридан кейин “Манчестер Юнайтед” жамоаси 13 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.
Комментарии