Салоҳ "Ливерпул"да Суареснинг рекордини такрорлади

  • 10 февраля, 2019, 13:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ кеча Англия премьер-лигасининг 26-тури доирасида “Борнмут” (3:0) дарвозасини ишғол этишга эришди.

Tecno

Ушбу гол мисрлик футболчи учун мавсумдаги 20-гол бўлди. Эътиборлиси, Салоҳ шу тариқа “Ливерпуль” тарихида кетма-кет иккита мавсумда 20тадан кам гол урмаган иккинчи футболчига айланди. Шу тариқа у Луис Суареснинг мерсисайдликлар сафидаги рекордини такрорлади. Айтиш лозимки, уругвайлик футболчи 2012/13 (30) ва 2013/2014

 (31) йилги мавсумларда ушбу натижани қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида 52та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 44та гол уришга эришган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
King of World
10/02/2019 14:25
Бу Салоҳ ажойибда. Камтар. Маладес. ЕЧЛда ҳам омад. Бавариядан ўтиб олиб реал ва барсани ер тишлатинглар
&
Xayrulla Ahmadjonov
10/02/2019 13:57
Molodes