
Суҳроб Раҳимбеков иккинчи марта чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)
АҚШда JIU-JITSU бўйича навбатдаги очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз олти спорт тури бўйича чемпион Суҳроб Раҳимбеков НАГА камари учун гиламга чиқди иккинчи марта ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, спортчимиз 9 август куни бўлиб ўтган JIU-JITSU бўйича очиқ чемпионатида ҳам чемпионлик камарига эга чиққан эди.
Маълумот учун: Жиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.
Комментарии