"Тоттенхэм" "Ливерпуль" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи

  • 13 февраля, 2019, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старрижнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “шпорлар” 29 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган, шу сабабли у “Тоттенхэм” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин. Бироқ, ҳозирча “Ливерпуль” раҳбарияти Старрижнинг келажаги борасида якуний қарорга келганича йўқ.

Маълумот учун, “Ливерпуль” Старрижни 2013 йил 15 млн евро эвазига “Челси”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию