
Виллиан таътилдан сўнг "Челси"га қайтмади
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан ўзига берилган таътил муддати якунланганига қарамай ҳамон жамоа қароргоҳига қайтмади.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли бразилиялик футболчи паспорти билан боғлиқ муаммолар сабаб вақтида жамоага қайта олмаслиги ҳақида раҳбариятни огоҳлантирган.
Бироқ, Виллиан айнан шу йўл билан “Челси” раҳбариятини ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишга мажбур қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Виллианга айни дамда “Барселона”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклифлар бўлмоқда.
Комментарии