Хамес Родригес: "Бавария"нинг омадсизликлари ортда қолди

  • 21 октября, 2018, 19:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес кеча Бундеслиганинг 8-туридан ўрин олган “Вольфсбург”га (3:1) қарши баҳсда қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Мавсум узоқ ва баъзан омадсиз сериялар ҳам учраб туради. Омадсиз ўйинлар ҳам, ғалабалар ҳам бўлади. Ҳозир омадсизлик чизиғи якунига етди. Энди яхши натижалар бўлади.

Умид қиламанки, “Вольфсбург”га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба бўлажак ўйинларда руҳимизни янада кўтаради”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Нико Ковач бошчилигидаги “Бавария” бундан аввал Бундеслиганинг сўнгги 3та баҳсида ғалаба қозона олмай келаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию