Харт ўзига ёққан жамоа дарвозасини қўриқламоқчи

BEPUL PROPAN

 

“Манчестер Сити”га Хосеп Гвардиола келгач, жамоани тарк этишга мажбур бўлган Англия терма жамоасининг асосий дарвозабони Жо Харт фаолиятини ижара асосида Италиянинг “Торино” клубида давом эттирмоқда.

Мавсум якунига яқинлашган сари тажрибали дарвозабонни иш масаласи ташвишга сола бошлади. Чунки “А” серия ўйинлари тугаши билан Харт ўзини ҳайдаган Хосеп Гвардиола ёнига бориши керак.

- Жо “Торино”даги футболчилар билан яхши чиқишиб қолди, - дейди клуб президенти Урбано Каиро. – У биз билан қолишни истаяпти. Биз ҳам бунга қарши эмасмиз. Лекин бу масалани “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳал қилади.

Шу ўринда “Торино” Жо Хартга тўланадиган маошни кўтара олмаслигини ҳам таъкидлаш лозим.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию