
Хави “Барселона” учун энг муносиб футболчи кимлигини айтди
La Pariesen нашрининг маълум қилишича, “Барселона”нинг собиқ ўйинчиси Хави Эрнандеc каталонияликлар учун ПСЖ аъзоси Адриан Рабиот энг яхши ўйинчи бўлишини билдирди.
– Адриан Робиот “Барселона”да яхши ўйнайди ва тез мослаша олади. У ўйинни қандай ташкил этишни, ҳимояланишни, қачон ва қандай ҳужум ташкил этишни яхши билади. Ишончим комилки, у тўп билан ва тўпсиз ўйнай оладиган тайёр яхши ўйинчи”, – дейди Хави. – Ҳозир энг яхши бешта яримҳимоячилар учун сўров ўтказилмоқда. “Барселона” ўз имкониятларидан келиб чиқиб сайлов ўтказади.
Хави шунингдек чемпионлар лигаси финали ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: “Бу хатто ҳақиқат бўлиши мумкин, лекин мен “Ювентус”нинг ютишини хоҳлайман. Чунки Буффон ўзининг биринчи чемпион лигасида ғолиб бўлишга лойиқ”.
Шаҳзода Абдуллаева
Комментарии