Хорватия терма жамоаси аъзоси Ла Лига клубига кўчиб ўтди

  • 19 августа, 2018, 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бельгиянинг "Стандард" клуби ва Хорватия терма жамоаси форварди Дуе Чоп фаолиятини "Вальядолид"да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра Ла Лига клуби 28 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган.

Маълумот учун, Чоп "Стандард" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Чоп фаолияти давомида "Хайдук", "Насьонал", "Сплит", "Динамо" (Загреб), "Кальяри", "Малага" ва "Спортинг" клубларида тўп сурган. Хорватия терма жамоаси сафида эса 13та ўйинда иштирок этиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию