Юлиан Нагельсманн Бундеслигада 100та ўйин ўтказган энг ёш мураббий бўлди

  • 19 января, 2019, 10:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Хоффенхайм" клуби кеча Бундеслиганинг 18-турида ўз майдонида "Бавария"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Шу куни мезбонлар устози Юлиан Нагельсманн ўзининг мураббий сифатида Бундеслигадаги юбилей 100-ўйинини ўтказди. Эътиборлиси, 31 ёшли мутахассис шу тарифа Германия Бундеслигасида 100та ўйин ўтказган энг ёш мураббийга айланди.

Маълумот учун, Нагельсманн “Хоффенхайм”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию