“Ювентус” Пьянич борасидаги 50 миллион евролик таклифни рад этди

  • 18 июля, 2018, 13:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични 50 млн евро эвазига сотишни истамади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 28 ёшли босниялик футболчининг трансфери борасида "Манчестер Сити" клуби таклиф билан чиққан. Бироқ, “шаҳарликлар”нинг ушбу таклифи Италия чемпионини қониқтирмаган.

Маълумот учун, Пьянич ўтган мавсум А Серияда жами 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию