А Серия. "Милан" ўз уйида "Рома" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди
А Сериянинг 10-турида "Милан" ўз уйида "Рома"ни қабул қилди ва кичик 1:0 ҳисоби билан ғалабани тантана қилди. Учрашувдаги ягона голни 39-дақиқада Павлович киритишга муваффақ бўлди. Римликлар футболчиси Пауло Дибала эса 82-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади.
Шу тариқа, Аллегри шогирдларининг очколари сони 21 тага етди ва улар турнир жадвалида 3-поғонада бормоқда.



Комментарии