
А Серия. "Наполи" - "Фиорентино": Асосий таркиблар маълум
Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган "Наполи" - "Фиорентино" клублар ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида. Мазкур беллашув учун икки жамоанинг бошланғич таркиблари билан танишинг.
Ушбу тўқнашувдан аввал неаполликлар 57 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасида кетаётган бўлса, "Фиорентина" 45 очко билан 8-ўринни банд қилди.
Мерет, Ди Лоренцо, Рахмани, Алессандро, Политано, Гилмор, Лоботка, Мактоминай, Спиназзола, Распадори, Лукаку.
Комментарии