17 декабрь куни футзал бўйича ХХIII Ўзбекистон чемпионатида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учинчи финал баҳси ўтказилди.
Ушбу беллашув давомида ва ўйин якунлангач жамоалар футзалчилари ва бошқалар ўртасида жанжаллар рўй берди. Ушбу воқеа юзасидан ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни баён этди.
- ЎзПФЛ АГМК ва Пахтакор футзал жамоалари иштирокидаги чемпионлик ўйинидан кейинги жанжал масаласини Тартиб-интизом қўмитасига оширди. Тез орада иш кўриб чиқилади ва айбдорлар жазоланади, - дея ёзди Диёр Имомхўжаев.
Маълумот ўрнида, учта ўйин натижасига кўра олмалиқликлар пойтахтликлардан устун келишди ва Ўзбекистон чемпиони бўлишди.
Биринчи ўйин: АГМК - "Пахтакор" 6:1
Иккинчи ўйин: АГМК - "Пахтакор" 5:4
Учинчи ўйин: АГМК - "Пахтакор" 4:0
Комментарии